Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинди

Абдулазиз Комилов 30 декабрь куни Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари, консуллик муассасалари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатнинг доимий вакиллари иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъат мажлисини ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, учрашув давомида вазирлик ва дипломатик ваколатхоналарнинг 2021 йилдаги фаолияти якуни кўриб чиқилди, 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олиниб, аниқ топшириқлар берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолиятининг янги концепцияси лойиҳаси муҳокама қилинган. Иқтисодий дипломатия масалаларига, жумладан, дипломатик миссиялар раҳбарларининг жойлардаги вазиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон вилоятларига амалга оширган сафарлари, савдо-иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш учун вазирлик ва идораларда ўтказган учрашувларининг натижаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан юксак давлат мукофотига сазовор бўлган Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шаисматовга «Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтган. Учрашувда ТИВ ҳайъати аъзолари, Вазирлик бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди. Президент учрашув давомида Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини маълум қилганди.

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео