Ортда қолаётган 2021 йилнинг энг сара ва эсда қоларли суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Reuters»

Шу йилнинг 15 август куни Афғонистонда «Толибон» гуруҳи ҳокимиятни қўлга олди. Бундан саросимага тушган аҳоли Кобул аэрпортига борди ва АҚШга кетиш илинжида самолёт ортидан югуришдан чекинмади. Суратда ўша ҳолатлардан бирини кўриб турибсиз.

Фото: «Bugun.uz»

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда энг муҳим сиёсий воқеа, яъни мамлакат президентлигига сайлов бўлиб ўтди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳар йилликнинг энг муҳим воқеаларидан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларидир. Бу йил ҳам минглаб ёшлар ўз омадини синаб кўрди. Иссиқ кунларда ўтказилган имтиҳонларда абитуриентларга бош кийимлар тарқатилди.

Фото: «Bugun.uz»

Сўнгги йилларда иқлим билан боғлиқ ҳодисалар жуда кўп кузатилмоқда. Бу йил ўзбекистонликлар ҳам шундай воқеалардан бирига гувоҳ бўлди. Ноябрь ойида Республиканинг турли ҳудудларида чанг ва қум бўронлари кузатилди. Энг кучли чанг Тошкент осмонида тўпланиб қолди ва у бир неча кун давом этди.

Фото: Twitter

Ушбу сурат бир қараганда қўрқинчли фантастик фильмлар саҳнасини эслатиб юборади. Сурат ёмғирли кунлардан бирида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнидан олинган.

Фото: «Reuters»

АҚШнинг Мексика чегарасида муҳожирлар билан боғлиқ инқироз йил давомида кузатилди. Суратда Рио-Гранде дарёсини кечиб ўтаётган Жанубий америкалик муҳожирлар карвони.

Фото: «Reuters»

Йил бошида россиялик сиёсатчи, мухолифат Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаб норозилик намойишлари ўтказилди. Унда кўплаб фаоллар ҳибсга олинди.

Фото: «Reuters»

Кобулда ниқоб кийган аёл гўзаллик салони олдида. «Толибон» ҳукуматни қўлга олиши ортидан гўзаллик салонлари деворида ёпиштирилган аёллар суратларининг юзи бўяб чиқилган.

Фото: «Reuters»

Йил охирларида АҚШнинг бир қатор ҳудудларида торнадо юз бериши оқибатида кўплаб жамоат ва турар жой бинолари вайрон бўлди. Суратда театр саҳнасининг бузилганини кўриш мумкин.

Фото: «Reuters»

Январь ойида АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Дональд Трамп тарафдорлари норозилик намойиши ўтказиб, Капитолийни эгаллаб олди.

Фото: «Getty Images»

Капитолийни эгаллаган Трамп тарафдорлари у ерда тартибсизликлар уюштирди. Воқеа Байденнинг инаугурацияси олдидан юз берган.

Фото: «Reuters»

Ноёб табиат ҳодисаларидан бири «Супер Ой» ҳодисаси бу йил ҳам юз берди. Суратда Париж шаҳридаги Эйфель минорасидан тушган ёруғлик Ойга қаратилганини кўришингиз мумкин.

Фото: «AP»

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида аёллар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларга нисбатан зўравонликка қарши норозилик намойишларига чиқди.

Фото: «TASS»

Август ойида Россиянинг Якутия ўлкасида ўрмон ёнғинлари юз берди. Ёнғин сабаб ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Фото: «Getty Images»

Вашингтонда 20 январь куни АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байденнинг қасамёд маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакат мадҳиясини машҳур қўшиқчи Леди Гага ижро этди.

Фото: «TASS»

Сентябрь ойида АҚШ Метрополитен музейида йилнинг энг муҳим мода шоуси — «Мет Гала-2021» бўлиб ўтди. Унда актриса Ким Кардашиан кийган либос кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди.

Фото: «Getty Images»

Май ойида Ғазо сектори Исроил ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилиниши оқибатида вайрон бўлди. Вайроналар остида шам ёқиб ўтирган ғазоликлар.

Фото: «AFP»

ҲАМАС ракеталарини уриб тушираётган Исроил мудофаа тизими.

Фото: «EPA»

Июль ойи ўрталарида Ғарбий Европанинг Германия, Бельгия сингари давлатларида ксуҳли сув тошқинлари юз берди. Оқибатда кўплаб ҳудудлар вайрон бўлди.

Фото: «AP»

Исландияда 19 мартда 6 минг йил давомида ухлаб ётган вулқон ҳаракатга келди.

Фото: «Getty Images»

Йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Сувайш каналида ботиб қолган Ever Given кемаси билан юз берди. Оқибатда каналда катта тирбандлик юзага келди.

Фото: «AP»

Февраль ойида Кенияга кўплаб чигирткалар ёпирилди. Оқибатда қишлоқ хўжалиги катта зарар кўрди.

Фото: «AP»

Май ойи ўрталарида Испаниянинг Сеута шаҳрига Африкадан келган муҳожирлар гуруҳи кириб олишга уринди. Испания ҳукумати унга қарши армияни мобилизация қилди.

Фото: «Getty Images»

Бутун спорт оламини ларзага келтирган воқеа, шубҳасиз, «Барселона» афсонаси Лионел Мессининг жамоадан кетиши бўлди. Футболчи хайрлашув маросимида кўз ёшларини тийиб тура олмади. Месси ҳозирда фаолиятини ПСЖ жамоасида давом эттирмоқда.

Фото: «TASS»

Россия Думасига 16 сентябрь куни муддатидан олдинги сайловлар бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари чекка ҳудудларга бориб сайловчилар овозини қабул қилди.

Фото: «Getty Images»

Йил Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари билан ҳам эсда қоладиган бўлди. Бу ёнғинлар ҳудуддаги сўнгги 30 йилликдаги энг вайронкор ёнғинлар сифатида қайд этилган.

Бизда ҳозирча шулар. Янги йилда кўришгунча.