Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 30 декабрь куни «Nexia» каналга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳодиса Миёнқол маҳалласида содир бўлган. «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида маҳалла ичидан ўтган каналга тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Воқеа жойига зудлик билан туман фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган. Ярим соат давомида қутқарувчилар ва махсус техника ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган.

Фото: Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати
Фото: Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 5 декабрь куни юк машинаси каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетгани хабар қилинган.