«Толибон» ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода қўл остидагилар учун бир қатор янги талаблар жорий қилди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Оҳундзода мазкур талабларни Қандаҳорда расмийлар билан учрашувда эълон қилган. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Амнистияни ҳурмат қилиш ва ўтган ҳукуматга хизмат қилганларни таъқиб қилмаслик;
  2. Ҳеч бир афғон ўз уйини тарк этмаслиги керак: амалдорлар, оқсоқоллар ва олимлар уларни ўз юртида ҳурматга сазовор бўлган жойда қолишга кўндириш учун жалб этиш;
  3. Афғонларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
  4. Оқсоқолларга итоат қилиб, уларнинг айтганини бажариш;
  5. Оқсоқоллар томонидан тасдиқланган вазифаларни тартиб ва кўрсатмаларга мувофиқ бажариш, ўзбошимчаликка йўқ қўймаслик;
  6. Одамларнинг кўзига қарашдан уялмаслик учун ўз ишини сидқидилдан бажариш;
  7. Олимларга маслаҳат учун мурожаат қилиш;
  8. Афғонларга биродарлардек муносабатда бўлиш;
  9. Аҳолини безовта қилмаслик ёки зўравонлик ҳаракатлари олиб бормаслик — бу ёмон оқибат билан тугайди;
  10. Ўз мақсадларига эришиш учун лавозимдан фойдаланмаслик. Зулм ва таъқибга йўл қуймаслик;
  11. Адолат учун курашиб, ҳар кимнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
  12. Бировга бирор нарсани мажбурлаб ишониб топширмаслик, лавозимга этник, лингвистик мансублигига қараб эмас, балки малакасига қараб тайинлаш;
  13. Катталарни ҳурмат қилиш, улардан шикоят қилмаслик ва уларнинг рухсатисиз ҳеч нарса бажармаслик;
  14. Ишга эътибор қаратиш, шу билан бирга, атрофдагиларга ҳалақит қилмаслик;
  15. Афғонларнинг тинчлигини кеча-ю кундуз ҳимоя қилиш, лекин патруль ва текширув вақтида уларни безовта қилмаслик;
  16. Тинтув пайтида хушмуомала бўлиш;
  17. Ислом амирлигини қўллаб-қувватлаш, гўёки унинг механизм занжирининг ҳалқаларидек бўлиш.

Таъкидланишича, «Толибон» етакчиси 18-талабида расмийларга тарих уларни яхши ном билан эслаб қолиши учун юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришга чақирган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати етакчиси губернатор ва уламоларга янги топшириқ берганди. Шунингдек, у аёлларга оид махсус фармон чиқарганди.