Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
У 2019–2021 йилларда ШҲТ бош котиби лавозимида ишлаган
Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг 31 декабрь кунги йиғилишида Владимир Норов вазир ўринбосари сифатида таништирилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Алишер Пайгамов иштирок этган.
Маълум бўлишича, Норов Президентнинг 30 декабрь кунги қарори билан Абдулазиз Комиловга ўринбосар этиб тайинланган. Таъкидланишича, мутахассис Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга.
У 2019–2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган. Норов фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 17 cентябрь куни Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси лавозимидан кетганди. Шунингдек, ШҲТга 2021–2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтгани хабар қилинган.