Америкалик олимлар спиртли ичимлик истеъмол қилиш ва ковид ўртасидаги боғлиқликни топди

Коронавирусга чалинган, аммо тест натижалари манфий бўлган одамлар, коронавирусга чалинганларга қараганда кўпроқ спиртли ичимлик ичиши аниқланди. Бу ҳақда Питтсбург университетининг (АҚШ) бир гуруҳ мутахассисларининг тадқиқот натижаларига асосланиб, «medRxiv.org» хабар берди.

Фото: «Sky News»

Таъкидланишича, тадқиқот давомида олимлар, кекса фуқароларнинг коронавирус билан касалланишига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар — руҳий муаммолар, соматик касалликлар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишни кўриб чиққан. Тадқиқотда 55 ёшдан 103 ёшгача бўлган жами 90 нафар кўнгилли иштирок этди.

«Коронавирусга чалинган, аммо тест натижаси манфий чиққан тадқиқот иштирокчилари кунига ўртача бир маротаба кучли ичимлик ичишга мойил бўлган, коронавирусга чалинган ва тести ижобий чиққанлар эса деярли ичмаган», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрига кўра, беморларнинг баъзилари спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилган, бошқалари эса бундай муаммоларга дуч келмаган ва назорат гуруҳига кирган.

Аввалроқ «омикрон» штами сунъий равишда ишлаб чиқилмагани айтилганди. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот берганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз