Баъзи одамларнинг нима учун коронавирусга чалинмаслиги маълум бўлди

Россиянинг Г.Н.Габричевский номидаги Москва Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институтининг клиник ишлар бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Татьяна Руженцова нима учун баъзи одамлар коронавирусни юқтириб олмаслигини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Gulf Insider»

Унинг таъкидлашича, инфекцияланган одам билан такрорий алоқада бўлганидан кейин ҳам баъзи одамларда касаллик белгиларининг йўқлиги уларнинг ҳимоя ниқобидан фойдалангани ҳамда ижтимоий масофа чорасига риоя қилгани сабабли вирус зарраларининг шиллиқ қаватларга етиб бормаганини кўрсатиши мумкин.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш вируснинг организмда мустаҳкам ўрнашиб олишига имкон бермайди. «Бундай ҳолатлар, бир томондан иммунитет тизимининг яхши ишлаши, иккинчидан, шиллиқ қаватларга тушган вируснинг оз миқдори билан изоҳланади», — дейди эксперт.

Қайд этилишича, коронавирусга чалинмаслик ҳолати кўпроқ касалликка чалинмасдан туриб эмланганлар ва тиббий ниқоблардан фойдаланадиган, шунингдек, бошқа тавсияларни эътиборсиз қолдирмайдиганларда кузатилади.

Аввалроқ ЖССТ жамоат жойларида қўлқоп тақиб юриш аҳамияти ҳақида маълумот берган, шунингдек, ташкилот вакиллари Хитойда коронавируснинг 13 штамини аниқлашгани хабар қилинганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз