Дунёдаги энг машҳур сайёҳлик йўналишлари рейтинги эълон қилинди

Дубай яна дунёнинг энг машҳур сайёҳлик йўналишлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Forward Keys» сайёҳлик маълумотлари компанияси ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: «eKathimerini»

«2021 йил тугаши билан кўпчиликда ‘омикронʼ штами бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани фонида Янги йилдан нимани кутиш кераклиги ҳақида савол туғилади. ‘Forward Keysʼ таҳлилчилар жамоаси эса 2021 йилни саёҳат мутахассиси нуқтаи назаридан кўриб чиқиб, натижаларни эълон қилди», дейилади хабарда.

Унга кўра, дунёнинг энг машҳур сайёҳлик йўналишлари рўйхатида иккинчи ўринни Канкун (Мексикадаги шаҳар), учинчи ўринни Истанбул эгаллаган. Ҳисоботда таъкидланишича, Дубай рўйхатда биринчи ўринни нафақат дунёдаги энг яхши дам олиш маскани, балки саёҳат ва савдонинг энг машҳур маркази сифатида ҳам эгаллаган.

«Forward Keys» сайёҳлик маълумотлар компанияси ҳисоботида топ-аэропортлар рейтинги ҳам келтирилган бўлиб, унга кўра, Доҳа Дубайдан ўзиб кетган. Қатар пойтахтидаги Ҳамада халқаро аэропорти Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, АҚШ ва Саҳрои Кабирни Жанубий Африка минтақаларини боғловчи Яқин Шарқдаги етакчи авиаташувчи марказ сифатида эътироф этилган.

Аввалроқ пандемия даврида яшаш учун энг яхши давлатлар эълон қилинганди. Шунингдек, БМТ дунёдаги энг барқарор шаҳарни маълум қилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз