Ким Чен Ин «буюк ҳалокатли жанг»га тайёрланиш кераклигини маълум қилди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин партия пленумидаги чиқиши чоғида 2022 йилда «буюк ҳалокатли жанг»га тайёрланиш ва унда ғалаба қозониш зарурлигини эълон қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (КCНА) хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, 27–31 декабрь кунлари VIII чақириқ КХДР Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг IV пленуми бўлиб ўтган. Унда Шимолий Кореянинг 2022 йилги б.джети, 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга мўлжалланган режалар, аграр ва бошқа масалалар кўриб чиқилган. Сўнг пленум якунлари бўйича қарор эълон қилиниб, бир овоздан маъқулланган.

«Ким Чен Ин 2022 йилги кураш ‘буюк ҳалокатли жанг’ бўлишини, уни қатъият билан бошлаш ва социализмнинг ҳар томонлама ривожланиши, Буюк Шимолий Корея халқи ва суюкли авлодлари учун заррача кечиктирмасдан ғалаба қозониш кераклигини айтди», дейилади хабарда.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, КХДР партияси ва халқи 2021 йилда бўлгани каби 2022 йилда ҳам ғалабага эришиши керак.

Аввалроқ Ким Чен Ин мамлакатда «кимченизм» мафкурасини тарғиб қилиш бўйича кўрсатма берганди. Шунингдек, у армиянинг жанговар тайёргарлигини кучайтиришга чақиргани ҳақида хабар берилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз