Коронавирус билан касалланган одамларда ўпка ва ошқозон-ичак саратони ривожланиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси соғлиқни сақлаш қўмитаси раисининг ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Татьяна Соломатинага таяниб, «Известия» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Унинг сўзларига кўра, ўпка тўқималарининг шикастланиши билан кечган коронавирусни бошдан ўтказган одамларда маълум вақтдан сўнг ўпка тўқималари ва ошқозон-ичак трактининг онкологияси билан боғлиқ яллиғланиш касалликлари тез-тез аниқлана бошлаган.

Ўз навбатида, иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков бундай ҳодиса ковиддан коронавирусга чалиниб, ундан тузалган одамларда камдан-кам намоён бўлишини таъкидлаган.

«Шундай бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор. Аммо бунинг қанчалик тез-тез намоён бўлишини айтиш қийин. Бу касалликнинг оғирлиги ва бемор ёши билан ҳам боғлиқ бўлади», — дея қўшимча қилган Крючков.

Аввалроқ коронавируснинг яна учта хавфли оқибати маълум қилинганди. Шунингдек, олимлар коронавируснинг яна бир хавфли оқибатини аниқлаганди.