Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган
Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь куни соат 17:30 ҳолатига кўра, жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (193 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
- Қашқадарё вилояти (146 нафар);
- Фарғона вилояти (137 нафар);
- Андижон вилояти (131 нафар);
- Наманган вилояти (123 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (39 нафар) ҳиссасига тўғри келди. Туғилганларнинг 8 нафари эгизаклардир. Айни пайтда шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил бошидан декабрь ойига қадар 832,4 минг туғилиш қайд этилган.