Қодиров ва унинг ота-онаси «Чеченистонда хизмат кўрсатган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» медали билан тақдирланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг ота-онаси «Чеченистонда хизмат кўрсатган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда «Грозний» телеканали хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, бундай буйруқни Қодировлар оиласининг инсон ва фуқаро ҳуқуқларини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаган ҳолда республика омбудсмани Нурди Нухажиев имзолаган.

Қайд этилишича, Қодиров ушбу мукофотга «чечен халқининг табиий ва ажралмас ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган тарихий ҳиссаси учун» сазовор бўлган. Омбудсман, шунингдек, Чеченистон раҳбарининг республика иқтисодиётини тиклашдаги хизматлари, унинг юксак фуқаролик онги, жасорати ва ватанпарварлигини қайд этган.

Қодировнинг марҳум отаси, Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров вафотидан кейин «чечен халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги мислсиз жасорати ва матонати учун» мукофотланган. Чеченистон раҳбарининг онаси, биринчи президент Ахмат Қодиров номидаги жамоат фонди президенти Аймани Қодирова эса «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари, одамларга ёрдам беришга қўшган улкан ҳиссаси учун» медали билан тақдирланган.

Аввалроқ Рамзан Қодировнинг 2020 йилдаги даромад миқдори маълум бўлган. Шунингдек, у Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз