Саудия Арабистони ҳукумати иккита муқаддас масжидда карантин чекловини қайта кучайтирди

Саудия Арабистони қироллиги коронавируснинг «омикрон» штами бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани сабабли қайтадан ижтимоий масофа чекловини жорий қилди. Бу ҳақда «Gulf Today» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Макка масжиди ва Пайғамбар масжидида жорий этилган ижтимоий масофа чеклови 30 декабрдан кучга кирган.

«ковид ҳолатларининг кўпайиши фонида зиёратчиларнинг хавфсизлиги эътиборга олинди ва расмийлар жисмоний масофа чекловини қайта тиклашга қарор қилди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, коронавирус мутациялари тарқалишининг олдини олиш ва зиёратчиларнинг саломатлиги, хавфсизлигини таъминлаш бўйича эҳтиёт чораларини кўришни таъминлаш учун одамлар ўртасида жисмоний масофани сақлаш, ибодат жойини қайта ташкил этиш ва зиёратчиларни виртуал айланма йўллар бўйлаб жойлаштириш усулларидан фойдаланилади.

Бундан ташқари, ташриф буюрувчилардан тегишли жисмоний масофани сақлаш, белгиланган кириш вақти ва иккита муқаддас масжидда фаолият юритувчи расмийлар томонидан қўлланадиган кўрсатмаларга риоя қилиш талаб қилинади.

Маълум қилинишича, ижтимоий масофани чеклаш чораси 2021 йил октябрь ойида бекор қилинган ва Саудия Арабистони расмийлари намозхонларга тўлиқ вақтли қатнашишга рухсат берганди.

Аввалроқ Саудия Арабистонида Ҳаж ишлари вазири ўзгаргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳаж сафари қандай шароитларда ўтиши маълум бўлган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз