«Толибон» ҳаракати мамлакатда жорий этилган тақиқлардан бирини бекор қилди

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати эркакларни соқол ўстиришга мажбурламаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Чақириқ, йўналтириш, яхшиликларни тарқатиш, ёмонликларни тақиқлаш вазирлиги баёнотига таяниб, «Известия» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Ҳужжатда таъкидланишича, «Толибон» ҳаракати ҳеч кимни соқол ўстиришга мажбурлашга ва унинг йўқлиги учун жавобгарликка тортишга ҳақли эмас. Вазирликнинг аниқлик киритишича, соқол ўстириш ҳаракат вакилларининг тавсияси, холос.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг кузида вазирлик расмийлари Афғонистоннинг Гилманд вилоятидаги эркаклар сартарошлик салонлари вакиллари билан учрашувда соч турмаги ва соқолни олдирмасликни тавсия қилган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати аҳолига яна бир тақиқ қўйгани ва ҳаракат Ғазни вилояти радиосида аёлларнинг ишлашини тақиқлагани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз