Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 1 январь кунги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Полковник Олим Саидов
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Маълум бўлишича, полковник Олим Саидов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, полковник Бахтиёр Бердиалиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Даврон Азизов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. Бунга қадар Азизов ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Омон Ўринбоев ИИВ пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 12 декабрь куни лавозим тайинловлари амалга оширилганди.