Исроил армияси Ғазо секторидаги нишонларга авиазарба берди. Бу ҳақда ҳарбийлар матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Армия Ғазо секторидаги террорчи нишонларга авиазарба берди», дейилади ҳарбийлар баёнотида.

Маълум қилинишича, 1 январь куни эрталаб Исроил армияси Ғазо секторидан денгизга қараб иккита ракета учирилганини, Тел-Авив қирғоқларига снарядлар тушганини аниқлагани ҳақида хабар қилган.

Армиянинг таъкидлашича, мавжуд протоколга кўра, ҳаво ҳужуми сиреналари ёқилмаган ва ҳеч қандай ракеталарни тутиш ҳолатлари амалга оширилмаган.

Маълумот ўрнида, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги Ҳамас ҳарбий мажмуасига ҳужум қилганди. Айтилишича, бу ҳужум Ғазодан Исроил томон учирилган ракетага жавобан амалга оширилган. «Ғазодан Исроил томонга учирилган ракетага жавобан биз пулемёт постига, Ҳамас ҳарбий мажмуаси ва омборига ҳужум қилдик», дейилган армиянинг Twitter’даги саҳифасида. Таъкидланишича, армия Ҳамаснинг Ғазодан қилинган барча терактлар учун жавобгар эканини қайд этган.

Аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидан учирилган ракетани «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими қайтаргани ҳақида хабар берганди. Исроил матбуотига кўра, ракета махсус қўриқланган қамоқхонадан қочган олти маҳбусдан иккитаси Исроил полицияси томонидан қўлга олинганидан кўп ўтмай учирилган.

Маълум бўлишича, Ғазо секторидаги баъзи шахслар фаластинлик қочқинлар билан бирдамлигининг рамзи сифатида Исроилга қарши ҳаракат олиб бориш билан таҳдид қилган.

Аввалроқ Исроил Ғазо секторига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Шунингдек, Исроил ҳужумларидан зарар кўрган Ғазода қайта қуриш ишлари қачон бошланиши маълум бўлган.