Янгиликлар - 17:15 · 02.01.2022

Афғонистонда гиёҳвандлар сони рекорд даражага етгани маълум бўлди

Афғонистон аҳолисининг қарийб ўндан бир қисми ҳар куни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдул Бари Умарга таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

«Толибон» ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда яшовчи 39 миллион фуқаронинг 3,5 миллиони гиёҳвандлардир. «Уларнинг ҳар бири ҳар куни тахминан 3 долларлик гиёҳванд моддалардан фойдаланади», — дейди у.

БМТ экспертларининг маълум қилишича, 2020 йилда Афғонистонда кўкнори ноқонуний етиштириладиган ерлар майдони 2019 йилга нисбатан 37 фоизга ошган. 2020 йил учун ҳисоб-китобларга кўра, Кобул улушига жаҳон афюн ишлаб чиқаришнинг 85 фоизи тўғри келади. Бу экспертларнинг фикрига кўра, ЯИМнинг 6–11 фоизини ташкил қилади. Таъкидланишича, ўша пайтда гиёҳвандлар сони 2,4 миллион кишига яқин бўлган.

Қайд этилишича, 1996–2001 йилларда Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасида бўлган асрнинг бошида ҳукуматнинг асосий даромад манбаи гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва кейинчалик контрабандадан иборат бўлган.

«Толибон» ҳаракатининг ўзи томонидан ташкил этилган Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича Олий комиссияси мавжудлигига қарамай, афғон кўкнорисининг 96 фоиздан ортиғи давлат юрисдикциясида ишлаб чиқарилган. Кобулга қўшни давлатлар ҳудудига гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдиди ҳам ҳар ой жиддий тус олмоқда.

Аввалроқ Афғонистонда гиёҳванд моддалар нархи кескин ошганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Афғонистонда гиёҳванд моддалар савдосини тугатишга ваъда берганди.