Россиянинг Сертолово шаҳрида 21 ёшли ўзбекистонлик йигит 39 ёшли ватандоши томонидан пичоқланди. Бу ҳақда «Gazeta.sbg.ru» хабар берди.

Фото: «НИА Красноярск»

Маълум қилинишича, 31 декабрь куни полицияга Сертолово шаҳрида яшовчи 32 ёшли ишсиз фуқаро мурожаат қилган. Фуқаро Молодёжная кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида қонга беланган одамга дуч келганини айтган.

Воқеа жойига зудлик билан полиция отряди етиб борган ва 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросини топган. Йигит шифохонага етказилган, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Йигитга кўкрак қафасидаги пичоқ жароҳати ташхиси қўйилган.

Йигитнинг сўзларига кўра, Молодёжная кўчасидаги уйлардан бирининг хонадонида нотаниш шахс унга пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Ҳозирда гумонланувчи қидирилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «қасддан баданга оғир шикаст етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россиядаги кафелардан бирида 30 ёшли ўзбекистонлик эркак пичоқланганди. Шунингдек, Россиядаги бозорлардан бирида 23 ёшли ўзбекистонлик пичоқлангани хабар берилган.