Россиялик мутахассис ковиднинг янада хавфли штами юзага келишидан огоҳлантирди

Россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков «Ura.ru» билан суҳбатда коронавируснинг янада хавфли штами юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Фото: «CNBC»

Унинг сўзларига кўра, ҳар олти ойда янги штамм пайдо бўлади. Баъзан бир вақтнинг ўзида бир нечта штаммлар юзага келиши ҳолати ҳам кузатилади.

«Худди кетма-кет ‘альфаʼ, ‘бетаʼ, ‘гаммаʼ ва ‘лямбдаʼ пайдо бўлгани каби. Бундан ҳам юқумли штамм пайдо бўлмаслиги ҳақиқатдан йироқ», — дейди Крючков.

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирус эволюцияси «омикрон» штами билан тўхтамайди. Аммо вақт ўтиши билан унинг патогенлиги (юқумлилик даражаси) пасаяди.

Аввалроқ ЖССТ Уханда коронавирус келиб чиқиши ҳолатини қандай текшираётгани маълум қилинган. Шунингдек, коронавируснинг Ухандаги лабораториядан келиб чиққанига оид янги маълумот берилгани, кейинчалик мутахассислар коронавируснинг келиб чиқишига оид «далиллар»ни тақдим этгани, шу билан биргаликда, коронавируснинг сунъий ишлаб чиқилгани ҳақида янги «далил» топилгани айтилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз