Россияда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Россия пойтахти Москва шаҳрида 1 январга ўтар кечаси мигрантлар ўртасида йирик можаро содир бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «tsargrad.tv»

Маълум қилинишича, можаро оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Қирғизистон фуқароси жароҳатланган.

«1 январга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг уч фуқароси ва Қирғизистондан келган ўн нафар мигрант ўртасида шахсий адоват сабаб муштлашув келиб чиқди, оқибатда уч киши пичоқ билан оғир яраланди», дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, полиция можарода иштирок этган тўққиз нафар Қирғизистон фуқаросини қўлга олган. Уларнинг барчасига чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Россияда бўлиш режимини бузиш моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Таъкидланишича, ушбу модда, шунингдек, Россиядан маъмурий чиқариб юбориш билан беш мингдан етти минг рублгача жаримага ҳам сабаб бўлади. Ҳозирда мамлакат Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда 50 га яқин одам ўртасида оммавий муштлашув юз бергани ва мамлакатда ўзбекистонлик эркаклар жанжал келтириб чиқаргани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз