Янгиликлар - 13:06 · 02.01.2022

ФВВ Чимён ҳудудида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати 2–3 январь кунлари Чимён ҳудудида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Чимён ҳудудида 2 январь соат 08:00 дан 3 январь соат 08:00 гача қор кўчиш хавфи бор. Шунингдек, вазирлик фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва ‘Диққат! Қор кўчиш хавфи мавжуд’ белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ «Ўзгидромет» хизмати қор кўчиш хавфидан огоҳлантириб, шторм ахборот эълон қилгани хабар берилганди.