Наманганда «Жигули» 20 ёшли аёлни уриб юборди

Наманган вилояти Чуст туманида 26 декабрь куни «Жигули» йўлни кесиб ўтаётган 20 ёшли аёлни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа соат 18:00 атрофида туманнинг Зарафшон МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, 37 ёшли ҳайдовчи «Жигули» (ВАЗ-2103) автомашинасида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган чустлик 20 ёшли аёлни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчи автомобилни ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборганди. Аниқланишича, 31 ёшли Т.Ж. бошқарувидаги 72-сонли йўналиш автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма