«Омикрон» штамининг организмда дастлабки босқичларда пайдо бўладиган аломатлари маълум бўлди

«Омикрон» штамининг организмда дастлабки босқичларда пайдо бўладиган ва шамоллаш ёки грипп белгиларига ўхшаш саккизта аломати маълум бўлди. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Фото: «Healthline»

Мутахассисларнинг таъкидлашича, «омикрон» штамининг аломатлари организмда у билан касаллангандан кейинги иккинчи кунда пайдо бўлади ва тахминан беш кун давом этади.

Жанубий Африка, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлари шифокорларининг хулосасига кўра, ушбу аломатлар томоқ, бел оғриғи, бурун оқиши ёки битиб қолиши, бош оғриғи, чарчоқ, тез-тез акса уриш, тунги терлаш ва тана оғриғи ҳисобланади.

Таъкидланишича, аломатлар анъанавий коронавирус белгиларига қараганда камроқ ўзини намоён қилади, чунки улар шамоллаш ёки гриппга жуда ўхшаш бўлади. Шунга қарамай, мутахассислар аломатлар пайдо бўлган тақдирда уни эътиборсиз қолдирмасликни ва вақтида шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия қилган.

Аввалроқ «омикрон» штами сунъий равишда ишлаб чиқилмагани айтилганди. Шунингдек, Ухань вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот берганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз