Ўзбекистоннинг 11 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 37,9 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 37,9 миллиард долларни ташкил қилди. Шунингдек, қуйида ташқи савдо айланмаси таркибида юқори улушга эга бўлган асосий турлар рўйхати эълон қилинган.

Экспорт — 15,5 миллиард доллар:

  • саноат маҳсулотлари — 4 миллиард;
  • хизматлар — 2,3 миллиард;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,2 миллиард;
  • кимёвий маҳсулотлар — 1 миллиард;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 821 миллион;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 708 миллион;
  • машина ва асбоб-ускуналар — 617 миллион;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 475 миллион.

Импорт — 22,4 миллиард доллар:

  • машина ва транспорт асбоб-ускуналари — 7,4 миллиард;
  • саноат маҳсулотлари — 4,2 миллиард;
  • кимёвий маҳсулотлар — 3,3 миллиард;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари — 2,2 миллиард;
  • хизматлар — 1,5 миллиард;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 1,2 миллиард;
  • минерал ёқилгилар ва мойлаш маҳсулотлари — 1,1 миллиард;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 1,1 миллиард.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард АҚШ долларига тенг бўлганди.