Аввалроқ Қирғизистон президенти қамоқдаги депутатликка номзодга овоз берганди. Шунингдек, у айрим сиёсатчилар давлат тўнтариши режалаштирганини айтганди.
Қирғизистон президенти ва рафиқасининг қимматбаҳо чанғи либоси муҳокамаларга сабаб бўлди — фото
Жуфтликнинг суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси Ойгул Жапарованинг қимматбаҳо чанғи либоси муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Маълум қилинишича, президент 1 январь куни Қоракўлдаги чанғи курортига ташриф буюрган ва у ердаги дам олувчилар билан суҳбатлашган.
Таъкидланишича, давлат раҳбари дам олиш кунини рафиқаси билан бирга ўтказган. Ижтимоий тармоқларда эса Жапаровлар жуфтлигининг суратлари эълон қилинган. Шундан сўнг президент ва биринчи хонимнинг замонавий чанғи костюмлари муҳокамаларга сабаб бўлган.
Қайд этилишича, уларнинг устидаги либослари қимматбаҳо маркали курткаларга жуда ўхшашлиги айтилган. Тахминларга кўра, президент эгнидаги куртка «Lynn» брендига тегишли бўлиб, 105 минг сом (тахминан 13 миллион сўм) туради. Биринчи хонимнинг устидаги куртка эса «Toni Sailer» брендига тегишли бўлиб, нахри тахминан 140 минг сомни (тахминан 20 миллион сўм) ташкил қилади.



Келтирилишича, Садир Жапаровнинг қимматбаҳо буюмлари жамоатчилик томонидан биринчи марта муҳокама қилинаётгани йўқ. Аввалроқ унинг 3000 доллар турадиган жилетдаги сурати муҳокамаларга сабаб бўлган.