Сурхондарё вилояти Термиз туманида 2 январь куни қудуққа тушиб кетган қорамол чиқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 11:30 атрофида туманнинг Янгобод маҳалласи Фаёзтепа кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, шу кўчада яшовчи фуқаронинг қорамоли маҳалла яқинидаги қудуққа тушиб кетган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Воқеа жойига қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлари ёрдамида қорамолни қудуқдан чиқариб олган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёда сигир 4 метрли қудуққа тушиб кетгани маълум қилиганди. Шунингдек, Жиззахда 300 бош қўй олиб кетилаётган юк машинаси ағдарилиб, бир қанча зотдор қўй нобуд бўлгани ва 130 бош қўй қутқариб қолингани хабар қилинган.