Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «AP»

АҚШнинг Нью-Мехико штатида дор йўлидан фойдаланиб, кечаси билан ўша ерда қолиб кетган йўловчи пастга туширилмоқда. Канат йўли музлаб қолган. Туни билан қолиб кетган йўловчилар ушбу осма йўл ёки тоғ чўққисида жойлашган ресторан ходимлари эди.

Фото: «Shutterstock»

Бангладешдаги мактабларнинг бирида ўқувчиларга янги китоблар тарқатилди.

Фото: «AP»

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида ўт ўчирувчилар жойлашган парламент биносининг оловини ўчиряпти.

Фото: «Shutterstock»

Таиланднинг Моэи дарёси ёнидаги вақтинчалик лагерда яшовчи Мьянмадан вақтинчалик кўчирилган одамлар хайрия молларини олишмоқда.

Фото: «EPA»

Хитойнинг Суджоу дарёси бўйида жойлашган 1000 дарахт мажмуаси. У санъат галереялари, музейлар, ресторанлар ва кўнгилочар жойларни ўз ичига олади.

Фото: «Getty Images»

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида роҳиблар смартфонига қараганча ўз поездларини кутмоқда.

Фото: «PA»

Эшкак эшувчилар Буюк Британиядаги Авон дарёси бўйлаб сузиб бормоқда. Маълумот учун, мамлакатда энг иссиқ Янги йил байрами кунлари қайд этилмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Томошабинлар эрта тонгда Ҳиндистондаги Ямуна дарёси қирғоғига Сибирдан кўчманчи чайқаларни кўриш учун келишади.

Фото: «EPA»

Саудия Арабистони чўлларида Дакар Раллиси пойга мусобақасининг гуруҳ босқичи давом этмоқда.

Фото: «AFP»

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида кўча овқатларини сотувчи киши ўз дўконида ўтирибди.

Фото: «Shutterstock»

Мексиканинг Нью-Мехико шаҳрида болакай ўтган йилги берилган ноз-неъматга шукр келтириш учун ибодат қилишга кетмоқда.

Фото: «EPA»

Нидерландиянинг Вен қишлоғида янги йил бошланишида эски машиналарни ёқиш анъанаси бор. Суратда ўт ўчирувчилар ана шу анъананинг оқибатини бартараф этмоқда.