2022 йилда кузатиладиган астрономик ҳодисалар маълум қилинди
Улар орасида супер Ой, Қуёш ва Ой тутилиши ҳам бор
Москва планетарийси 2022 йилда кузатиладиган астрономик ҳодисалар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Роскосмос» хабар берди.

Маълум қилинишича, дунё аҳолиси Ойнинг тўлиқ ва қисман тутилишини, шунингдек, тўртта йирик метеорит оқимини кузатиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, 2022 йил бошида Қуёш тизимидаги бир нечта сайёраларнинг бир чизиққа яқинлашишини, ёзда эса кетма-кет иккита супер Ой ҳодисасини кузатиш мумкин.
Таъкидланишича, 3 январь куни биринчи янги йил юлдузи ёғади — соатига 120 тагача Квадрантид метеорити ёғади. Кузатиш учун энг яхши вақт ярим тундан то тонггача бўлади. 4 январь куни Ер Қуёшга энг яқин масофага жойлашади, бу Қуёшнинг энг катта дискини 2022 йилда кузатиш имконини беради. Шунингдек, яна бир ҳодиса — тўлин Ойнинг Марсни 40 дақиқа давомида қоплаши кузатилади.
2022 йил ерликларга 4 та тутилиш: иккита Қуёш (30 апрель ва 25 октябрь) ва иккита Ой (16 май ва 8 ноябрь) тутилишини совға қилади. 2022 йилда энг катта тўлин Ой тутилиши июнь ва июль ойларида кузатилади, бироқ тўлин Ой фазасининг орбитага энг яқин мос келиши – супер Ой ҳодисаси 13 июлда содир бўлади. Ушбу ҳодисалар орасидаги фарқ 9,5 соатни ташкил қилади. Йил давомида Меркурий Қуёшдан 27 даражадан ортиқ узоқлашмасдан, эрталаб (февраль, июнь, октябрь) ва кечки (январь, апрель, август, декабрь) пайт узаяди.
Аввалроқ Ерга иккита потенциал хавфли астероид яқинлашиши хабар берилганди. Шунингдек, Ерга инсоният тарихидаги энг катта комета яқинлашиши маълум қилинган.