Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати айни вақтда Қамчиқ довонида қор ёғаётгани сабабли ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

Кадр: Telegram/ @yhxbb_uz

Маълум қилинишича, довондан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 235–240-километрлари оралиғида айни вақтларда майдалаб қор ёғмоқда. Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилиш, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатни давом эттириш сўралган. Шунингдек, автомашинани бошқараётганда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилган.

Аввалроқ — 24 декабрь куни «Ўзгидромет» хизмати Қамчиқ довонида қор ёғиши, кўринувчанлик 50 метргача чекланишини билан боғлиқ шторм огоҳлантириш эълон қилганди.