Эстонияда жойлашган Британия ҳарбийларига Россия атрофида ҳарбий фаолиятни кучайтириш буюрилди. Бу ҳақда «Mirror» хабар берди.

Фото: «Metro»

Маълум қилинишича, мазкур талаб 20 декабрь куни эълон қилинган ва Буюк Британия Қуролли кучлари адмирали Тони Радакинанинг ташрифи билан боғлиқ бўлган.

Таъкидланишича, Британиянинг 900 дан ортиқ ҳарбий кучлари Эстониянинг Россия билан чегараси яқинида тўпланган. Радакиннинг ташрифи чоғида аскарлар ўзларини ангарни (самолёт ва вертолётлар турадиган, уларга техник хизмат кўрсатиладиган ва таъмирланадиган иншоот) техник текширувдан ўтказаётгандай кўрсатиш талаб қилинган. Аслида эса ҳарбий хизматчилардан барча люкларни очиш, двигателларни ўт олдириш, шунингдек, эксплуатация қўлланмасини олиб келиш топширилган.

Аввалроқ Британия Россия сабабли Украинага ҳарбийларини жойлаштирмоқчилиги хабар берилган. Шунингдек, Британия генерали Россия билан уруш хавфи юқорилигини маълум қилган.