Дунё бўйлаб 2021 йилда 45 нафар оммавий ахборот воситалари ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Халқаро журналистлар федерацияси бу бўйича якуний ҳисоботни эълон қилди.

Фото: Халқаро янгиликлар ҳавфсизлиги инситути

Ҳисоботга кўра, Осиё-Тинч океани минтақасида 20 нафар, Америкада ўн, Африкада саккиз, Европада олти, Яқин Шарқ ва араб дунёсида бир нафар журналист ҳалок бўлган. Эронда содир бўлган бахтсиз ҳодисада яна икки ОАВ ходими ўлган.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари вакилларининг энг кўп ўлдирилиши Афғонистонда (9 та ҳолат) ва Мексикада (8 киши) содир бўлган. Ҳиндистонда яна тўрт нафар, Покистонда уч нафар журналист ўлдирилган. Шунингдек, 33 нафар журналист мақсадли ҳужумлар нишонига айланган.

Федерация 2021 йилда дунё бўйлаб 365 нафар оммавий ахборот воситалари ходими қамалганини маълум қилган. Бироқ Халқаро журналистлар федерацияси бу сўнгги йилларда қайд этилган энг паст кўрсаткич эканини қайд этган.

Аввалроқ афғонистонлик журналистлар халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрагани маълум қилинганди. Шунингдек, қайси мамлакатда одам ўғирлаш сони юқорилиги хабар берилган.