Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати 2–3 январь кунлари Чимён ҳудудида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Чимён ҳудудида 3 январь куни соат 08:00 дан 4 январь соат 08:00 гача қор кўчиш хавфи бор. Шунингдек, вазирлик фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва ‘Диққат! Қор кўчиш хавфи мавжуд’ белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ — 2 январь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати Чимён ҳудудида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирганди.