Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) иқлим дастури директори Алексей Кокорин бутун дунёда 2022 йил 2020 йилдан-да совуқроқ бўлишини айтди. Бу ҳақда «Ura.ru» хабар берди.

Фото: «The Boston Globe»

Иқлимшуносга кўра, бу Ла-Нинья ҳодисасининг (Тинч океанининг марказий ва шарқий экваториал қисмида океан юзаси совишига олиб келади, бу эса тропик атмосфера циркуляцияси, яъни шамол, босим ва ёғингарчиликка сабаб бўлади) ривожланиши билан боғлиқ.

«Шундай қилиб, 2022 йилда глобал совиш кузатилади. Жараён атмосферанинг сирт қатламига тегишли», — деган мутахассис.

Унинг фикрича, сайёрада ҳароратнинг пасайиши глобал исиш билан боғлиқ жараёнларнинг ривожланишига таъсир қилмайди. «Бу ҳеч қандай тенденция ўзгаришини англатмайди. Бу шунчаки табиий жараён», — дейди Кокорин.

Эслатиб ўтамиз, иқлимшунослар Ла-Нинья туфайли 2014 йилдан бери бутун дунёда 2021 йил февраль ойи қаҳратон бўлганини айтган. Қўшма Штатларда сўнгги қиш ойи 112 йил ичидаги энг совуқ йигирматаликка киритилган.

Аввалроқ Ерда янги музлик даври бошланиши мумкинлиги маълум қилинган. Шунингдек, олимлар ердаги барча океанларнинг музлаши нималарга олиб келишини айтган.