Исроил армиясининг коронавирусга чалиниши кўрсаткичи кескин ошди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «The Times of Israel»

Исроил мудофаа кучлари ҳисоботига кўра, сўнгги ойларда касалланиш даражаси уч баробарга ўсган. Бундан ташқари, Исроил армиясининг бош врачи, генерал-майор профессор Алон Глазберг ҳам вирусни юқтирган. Касалликка чалинган аскар ва офицерларнинг ярмида ковид енгил, қолган ярмида эса ҳеч қандай аломатларсиз ўтган.

Таъкидланишича, 3 январдан бошлаб Исроил мудофаа кучлари агар аскар ковид бемори билан алоқада бўлса, саккиз соатлик интервал билан иккита ПЗР тестини топшириши кераклигини буюрган. Бундан ташқари, ҳарбийларни вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмлаш бўйича тайёргарлик бошланган.

Аввалоқ грециялик олим пандемиянинг қачон тугашини ҳисоблаб чиққанди. Шунингдек, канадалик олимлар коронавирусга қарши самарали ҳимоя воситасини топганди.