Ковидга қарши кураша оладиган қон гуруҳлари аниқланди

Биринчи ва учинчи қон гуруҳига мансуб одамларда маълум антитаначалар борлиги сабабли улар ковидни енгил ўтказиши ёки хасталикка умуман чалинмаслиги мумкин. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «РБК»

Келтирилишича, биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети (Виржиния, АҚШ) қошидаги тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранова бу ҳақда маълумот берган. Профессор статистикага кўра, биринчи ва учинчи қон гуруҳидагилар инфекцияга камроқ чалинишини айтган.

«Биринчи ва учинчи қон гуруҳларида коронавирус антитаначасига ўхшаш антитанча мавжуд. Шунинг учун, бундай одам коронавирус инфекциясига дуч келганда, эмланмаган бўлса ҳам унинг антитаначаси вирусга қарши курашади. Бу ўз навбатида, хасталикка чалинганларда симптомларнинг енгил кечишига ҳам ёрдам беради. Агар инфекцияни юқтирганда вируснинг дозаси кичик бўлса, бемор касал бўлмаслиги ҳам мумкин», — деган Баранова.

Шунингдек, у биринчи ва учинчи қон гуруҳлари эгаларида касал бўлмаслик ёки инфекцияни юқтириш эҳтимоли тахминан 10 фоизга пастлигини таъкидлаган.

Аввалроқ коронавируснинг болаларда кузатиладиган энг хавфли аломатлари ва хитойлик олимлар ковид кимларда кўпинча аломатларсиз ўтишини аниқлагани маълум қилинган.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади