Жанубий Кореяда коронавируснинг «омикрон» штамидан дастлабки икки ўлим қайд этилди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «The Times»

Қайд этилишича, Сеулдан 329 километр узоқликда жойлашган Кванжу шаҳридаги шифохона беморлари 27 ва 29 декабрь кунлари вафот этган. «Марҳумларнинг ҳар иккиси ҳам 90 ёшда бўлган. «Омикрон» штами бўйича уларнинг тестлари ўлимдан кейин ижобий натижаларни кўрсатган.

Маълумот учун, ковиднинг «омикрон» штами ноябрь ойи ўрталарида Жанубий Африка ва Ботсванада аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 22 декабрь ҳолатига кўра, бу штамм аллақачон дунёнинг камида 106 та давлатига тарқалганини маълум қилган.

Аввалроқ дунёда «омикрон» штамидан биринчи ўлим қайд этилганди. Шунингдек, Кореяда ўзбекистонлик фуқарода «омикрон» штами аниқланганди.