Ўзбекистон 11 ойда 56,4 миллион долларлик помидор экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабар қилинишича, 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида қиймати 56,4 миллион долларлик 81,6 минг тонна помидор экспорт қилинган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,4 минг тоннага кам.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида энг кўп помидор сотилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Россия — 40,2 минг тонна;
  • Қозоғистон — 26,5 минг тонна;
  • Қирғизистон — 12,7 минг тонна;
  • Тожикистон — 2 минг тонна;
  • Беларусь — 53,6 тонна;
  • АҚШ — 20,9 тонна;
  • Монголия — 15,6 тонна;
  • Афғонистон — 12,0 тонна;
  • Украина — 10,1 тонна;
  • БАА — 9,9 тонна;
  • Германия — 0,5 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида қарийб 73 минг тонна помидор экспорт қилганини маълум қилинганди.