Қашқадарё вилояти Нишон туманида 27 декабрь куни «Nexia» уриб юборган йўл таъмирлаш ишчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа соат 19:00 атрофида тумандаги Нишон–Талимаржон автомобиль йўлининг 25-километрида содир бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи «Nexia» машинасида ҳаракатланиб кетаётганда туман Йўлларидан фойдаланиш УК йўл бўлими ишчиси С.И.ни уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчи олган тан жарохати билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада «Captiva» йўл четидаги икки кишини уриб юборгани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетиши оқибатида жабрланувчилардан бири ҳалок бўлганди.