Қора денгиз сариқ рангга кирди — видео

Қримнинг Евпатория шаҳри яқинидаги Қора денгиз сувлари сариқ рангга кирди. Бу ҳақда Россиянинг «National Geographic» нашри хабар берди.

Фото: «Anymaker»

Маълум қилинишича, денгиз тасвирини эълон қилган шахс сув ранги аслида у қадар ёрқин эмаслигини айтган. У видео график жиҳатдан таҳрирланганини қайд этган. Бироқ сув майдони ҳақиқатан ҳам «сариқ рангга айлангани» айтилган.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ғайриоддий ҳодиса эмас ва ваҳима қилишнинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Қрим Фанлар академияси президенти, эколог Виктор Тарасенко соҳилнинг айнан мана шу қисми «Қрим олтин қумлари» номини олганини эслаган. Жумладан, у олтин таркибидаги лой сабабли сув шундай тусга кирганини айтган.

Таъкидлнаишича, шу кунларда Қримда кучли ёмғир кузатилиб, шамол тезлиги секундига 25 метрни ташкил қилмоқда. Бунинг натижасида чўкинди жинслар сув остидан кўтарилиб, қирғоққа ювилмоқда. Бўрон пасайганда чўкиндилар сув тубига тушиши ва денгиз ўз рангига қайтиши айтилган. Бир неча йил олдин худди шу каби манзара Севастополда ҳам кузатилган. Унинг юзага келиш сабаби бир хил бўлган. Айни пайтда сариқ сув техноген офатлар сабаб ҳам бўлиши мумкин. Жумладан, мазкур ҳолат бир неча йил олдин АҚШнинг Колорадо штатида содир бўлган.

Аввалроқ Иорданиядаги кўллардан бири қизил рангга ва Қора денгизнинг Россия соҳилларига яқин қисми яшил тусга киргани маълум қилинган.

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Янгиликлар19:42 | 2.2.23
Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Янгиликлар19:11 | 2.2.23
Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Янгиликлар18:38 | 2.2.23
Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Янгиликлар18:02 | 2.2.23
Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Янгиликлар17:56 | 2.2.23
Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда
Янгиликлар17:35 | 2.2.23
Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

Муҳим хабарлар

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади

19:42 · 02.02.2023

Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмади

19:11 · 02.02.2023

Ўзбекистон 2022 йилда салкам 70 млн долларга тенг электромобиль импорт қилган

18:38 · 02.02.2023

Bloomberg эълон қилган миллиардерларнинг янги рўйхатида Алишер Усмоновнинг бойлиги 19,7 млрдга етган 

18:02 · 02.02.2023

Путин 24 февраль арафасида Федерал йиғинга мурожаат йўллаши кутилмоқда

17:35 · 02.02.2023

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

17:14 · 02.02.2023

АҚШ Федерал заҳира тизими базавий ставкани охирги 16 йил ичидаги энг юқори даражага қадар оширди

15:48 · 02.02.2023

Ўзбекистонда хорижликларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилади

15:16 · 02.02.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 3 февраль куни ёғингарчилик кузатилади

15:07 · 02.02.2023

Тошкент Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга болаларини мактабга олиб бориб-олиб келишни маслаҳат берди

14:28 · 02.02.2023