«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига ёмғир ёғади. Шимолий ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

«Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, асосан, қор кўринишида бўлади, 3–4 январда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Эҳтиёткор бўлинг», — дейилади хабарда.

Ҳаво ҳарорати кечалари 0–5 даража илиқ, кундуз кунлари 7–12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади. Шунингдек, 3–4 январь кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 18–23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Республиканинг айрим ҳудудларига туман туман тушиши мумкин.