Франциянинг Марсель шаҳрида шифокорлар томонидан коронавируснинг янги штами аниқланди. Бу ҳақда Австриянинг «Хойте» газетаси хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мақолада қайд этилишича, бир фуқаро Камерунга сафаридан қайтганидан сўнг Франция жанубида 10 киши номаълум коронавирус мутациясини юқтириб олган. Мутахассисларнинг фикрича, патоген ўша Камерундан пайдо бўлган бўлиши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, Камерунда эмлаш даражаси 3 фоиз атрофида. Нашрнинг қайд этишича, тестлар барча юқтирганларда «мутацияларнинг атипик бирикмаси»ни аниқлаган.

Янги штамм «B.1.640.2» номини олган. Француз олимларининг тадқиқотида айтилишича, янги вариантда 46 та мутация аниқланган. Ушбу штамнинг хавфилилик ёки юқумлилик даражаси номаълум.

Аввалроқ Исроилда коронавируснинг янги — «флурона» штами аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистонда коронавируснинг янги «нигерча» (ETA) штами қайд этилганди.