Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «AFP»

Индонезияда юз берган сув тошқинлари туфайли 24 минг киши эвакуация қилинди, 2 киши ҳалок бўлди.

Фото: «AP»

Италияда ўтказилаётган тоғ чанғиси бўйича мусобақада чанғичи аёллар финиш чизиғида дам олмоқда.

Фото: «Getty Images»

Хитойнинг Чужу провинциясида электр линияси ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «AFP»

Японияда янги йилнинг илк тижорий куни шу ҳолатда бошланмоқда.

Фото: «Getty Images»

Шанхайда одамлар Таи Чи билан шуғулланмоқда.

Фото: «PA»

Англиянинг Уэлней коммунасида дарё сувининг ўзанидан чиқиб кетиши оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Фото: «Reuters»

Австралия қирғоқларида одамлар денгизга тушиб кетган машинани олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Фото: «Reuters»

Чилида намойиш пайтида президент саройи олдига келтириб қўйилган асалари уяларидан чиққан асаларилар полиция ходимларини қуршаб олмоқда.

Фото: «PA»

Англияда ёққан қор уйларнинг томини қоплаб олди.

Фото: «Getty Images»

Афсонавий футболчи Диего Марадона сурати туширилган чўмилиш ҳавзасида чўмилаётган одамлар.