Коронавируснинг янги аломатлари эълон қилинди
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) мутахассислари лаб, тери ва тирноқлар рангининг кулрангга кириши бемор «омикрон» штамини юқтирганини билдиришини айтди. Бу ҳақда «The Mirror» хабар берди.

Маълум қилинишича, «классик» коронавируснинг учта асосий аломати иситма, доимий йўтал, таъм ёки ҳид билиш ҳисcининг йўқолиши ёки ўзгариши ҳисобланади. «Омикрон» белгилари эса кўпроқ шамоллашга ўхшайди ва бу аломатлар кўпинча беморлар ҳамда шифокорлар томонидан «енгил» деб таърифланган.
Аммо мутахассислар тери, лаб ва тирноқларнинг ранги ўзгарган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини таъкидламоқда. Улар бу аломатлар қондаги кислород миқдори пастлигидан далолат беришини айтган.
Аввалроқ Осиё мамлакатида «омикрон» штамидан илк ўлим ҳолатлари қайд этилганди. Шунингдек, олимлар «омикрон» штами ўпкани қанчалик зарарлаши мумкинлигини маълум қилганди.