Коронавирус инфекцияси енгил ва симптомсиз кечиши инсон организмига қарши қаратилган узоқ иммун жавобини келтириб чиқаради. Бу ҳақда «Journal of Translational Medicine» хабар берди.

Фото: «Medical news today»

Келтирилишича, Американинг Сидарс-Синай тиббиёт маркази мутахассислари буни аниқлаш учун ковид  билан касалланган беморларнинг қон намуналарини пандемиядан олдин соғлом одамлардан олинган намуналар билан солиштирган. Натижада биринчи гуруҳдагиларда артрит каби сурункали аутоиммун касали бўлган беморлардаги каби қонда аутоантитаначалар кўпайгани аниқланган.

Олимлар шу тариқда коронавирус инфекциясининг енгил кечиши ҳам баъзи ҳолларда инсон тўқималари ва аъзолари ҳолатига таъсир этувчи узоқ давом этадиган иммунитетнинг шаклланишига олиб келишини хулоса қилган.

Аввалроқ ковидга қарши кураша оладиган қон гуруҳлари аниқлангани ва хитойлик олимлар ковид кимларда кўпинча аломатларсиз ўтишини ўргангани маълум қилинган.