Ўзбекистон 11 ойда чет давлатлардан 308 миллион литр автомобиль бензини сотиб олди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида 115,3 миллион долларлик 308,4 миллион литр бензин импорт қилинган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 112 миллион литрга ошган.

Шунингдек, қуйиад Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Россия – 145,3 миллион литр;
  • Туркманистон – 141,2 миллион литр;
  • Қозоғистон – 16 миллион литр;
  • Ироқ – 3,6 миллион литр;
  • Эрон – 1,8 миллион литр.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 815,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензини нархи пасайишини маълум қилганди.