Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар қаторидан жой олди

Буюк Британиянинг машҳур «The Independent» интернет-нашрида «2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» мақоласи эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, саёҳатчиларнинг тавсиялари асосида таҳририят 2022 йилда ташриф буюриш учун энг машҳур 10 та жойни танлаган. Бу рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Миср, Бутан ва Ўзбекистон киритилган.

Туризм бўйича муҳаррир Хелен Коффи Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратиб, мамлакат Ипак йўлининг марказида жойлашганини таъкидлаган. Қайд этилишича, Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия паспорти эгалари учун виза талабини бекор қилган ва Британия фуқаролари мамлакатда 30 кунгача визасиз қолиши мумкин.

Муаллиф Ўзбекистонга боришни режалаштирган саёҳатчиларга 2022 йилда ўтказиладиган халқаро фестиваль ва бошқа йирик маданий тадбирларни ўз жадвалига киритишни маслаҳат берган ва бу тадбирлар, албатта, сайёҳларда катта қизиқиш уйғотишини қўшимча қилган.

Хивадаги «Лазги» халқаро рақс фестивали, Мўйноқдаги «Элемент» электрон мусиқа фестивали, Қўқондаги «Лаванда», Самарқанддаги «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Тошкент ва Бухородаги «Ипак йўли» адабиёт, Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали шулар жумласидандир.

«Бундан ташқари, санъат ва меъморчилик ихлосмандлари бу йилги Ислом цивилизацияси маркази ва реконструкция қилинган давлат санъат музейининг очилишида ҳам иштирок этиши мумкин», дейилган хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон дунёнинг саёҳат қилиш учун энг гўзал мамлакатлари рўйхатидан жой олганди. Шунингдек, мамлакатнинг қайси ҳудудида энг кўп моддий-маданий мерос объектлари жойлашгани маълум қилинган.

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео