7:07 | 04.01.22 111

Ўзбекистонда 4 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин

«Ўзгидромет» хизмати 4 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–6 даража илиқ, кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ; Устюртда кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 3–8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғмир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секунд гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ; Навоий вилояти чўл худудларининг шимолида кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғмир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғмир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғмир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18–23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42