Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати айни вақтда Қамчиқ довонида қор ёғаётгани сабабли ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳозирда махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, бош бошқарма ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда тезлик меъёрини оширмасдан ҳаракатланишни сўраган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Қолаверса, уларга техник соз транспортда қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланиш тавсия этилган.

Аввалроқ — 3 январь куни ЙҲХББ довонда қор ёққани сабаб йўл ҳаракати иштирокчиларига огоҳлантириш билан чиққанди.