Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 3 январь куни «Spark» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, воқеа соат 21:18 атрофида шаҳарнинг И.Каримов кўчаси «Ватанпарварлар» боғи рўпарасида содир бўлган. Аниқланишича, воқеа жойига фавқулодда вазиятлар бўлимининг қутқарув бўлинмаси етиб бориб, ёнғин саот 21:22 да ўчирилган.

Оқибатда машинанинг матор қисми зарар кўрган. Қайд этилишича, ёнғин йўл-транспорт ҳодисаси сабаб рўй берган. Ҳолат бўшича тегишли хизматлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетгани бўйича маълумот берилганди.