АҚШ армиясининг собиқ зобити Брент Иствуд Россиянинг энг хавфли ва кучли бешта қуролини санаб ўтди. Бу ҳақда «19fortyfive» хабар берди.

Фото: «Creative Commons»

Келтирилишича, биринчи ўринга «Посейдон» замонавий торпедоси (ўзиюрар сув ости жанговар снаряди) киритилган. Америка зобити снаряд ҳаракат радиусини «йирик» деб баҳолаган.

«Ушбу қурол қўрқинчли, чунки у ҳар қандай қирғоқдаги АҚШ шаҳарларини нишонга олиши мумкин. Россия ўзининг К-329 ‘Белгородʼ сув ости кемасидан ‘Посейдон’ни учиришни режалаштирган», — дейди Брент Иствуд.

Шу билан бирга, мутахассис С-400 «Триумф» зенит-ракета мажмуасини «ўта кучли» дея эътироф этган, «Ми-28НМ» ҳужум вертолёти, «Ярс» ракета тизимлари ва 3РПК «Панцирь С-1» ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимини хавфли қуроллар рўйхатига киритган.

Иствуднинг сўзларига кўра, санаб ўтилган оҳирги қурол яқинлашиб келаётган баллистик ва қанотли ракеталарни ҳамда аниқ бошқариладиган ўқ-дориларни йўқ қилишга қодир. Бундан ташқари, қурол такомиллаштирилган радар билан жиҳозланган, шунингдек, унинг нишонни аниқлаш диапазони кенгайтирилган.

Аввалроқ Россияда жосуслик ишларини амалга оширишга мўлжалланга ноодатий ҳарбий қурол ишлаб чиқилганди. Шунингдек, мамлакатда биринчи марта гипертовушли ракета синовдан ўтказилганди.